
ҚАЙДАН
Tasnif: қаердан1. Йўлчи ишга разм солиб, қ а й д а н бошлаш кераклигини ўйлади (Ойбек). Шундай маънони билдирган бу сўз асли қадимги туркий тилда қайудын тарзида талаффуз қилинган (ДС, 409); кейинчалик ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, чиқиш келишиги қўшимчаси таркибидаги ы унлиси а унлисига, сўнгра ҳар икки а унлиси ä унлисига алмашган: қайу + дын = қайудын > қайдын > қайдан > қäйдäн.