
ҚАЙИШ
Tasnif: бироз букил-', 'бироз ёнини ол-'. Отнинг ингичка бели сал қ а й и ш и б, унинг устидаги чавандоз аста чайқалди (Ҳамид Ғулом). Бу сўз қадимги туркий тилдаги қай- феълининг (ДС, 406) 'букил-' маъносидан 'бироз' маъносини ифодаловчи —(ы)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, III, 205: қайышды 'ачинди, ғамхўрлик қилди'); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қай— + ыш = қайиш— > қäйиш—.