O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙНАҒА

Tasnif: эрнинг акаси хотинига нисбатан, хотиннинг акаси эрига нисбатан'. Ишқ завқидан маст бўлган Лаъли .. қайнағасининг айвондан тикилиб турганини ҳам сезмади (Ҳамид Ғулом). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги 1 хотинининг туғишганлари (эрга нисбатан), эрининг туғишганлари (хотинга нисбатан) 1 маъносини англатган қайын сўзи билан (Бу сўзга дойр айрим изоҳлар қайнана сўзига бағишланган мақолада берилди) 'олдин тутилган ўғил фарзанд' маъносини англатувчи аға ( < ака) сўзидан таркиб топган; бу сўзлар эски ўзбек тилида бир сўзга бирлашганидан кейин ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган; кейинчалик а унлилари ä унлиларига алмашган: қайын аға = қайы- наға > қайнаға > қайнäғä.