ҚАЙСИКИ
Tasnif: маълум бир'. Қ а й с и к и қишлоққа тушар отидан, элни йиғиб, воқиф этар зотидан (Муқимий). Бу сўз қайси сўроқ олмоши билан -ки таъкид юкламасининг қўшилишидан юзага келган. Қадимги туркий тилда бу юклама ўзи ўсиб чиққан ким олмоши шаклида айрим ёзилган (ДС, 307: ким 3: не тег ким тилади — 'нимани ки тилаган бўлса'); кейинчалик ким сўзи охиридаги м ундоши талаффуз қилинмай, бу юкламанинг —ки шакли юзага келган ва у ўзи тааллуқли сўзга қўшиб ёзиладиган бўлган. Асли бу юкламани чизиқча орқали ёзиш тўғри: к и м — к и вафо ҳилса, .. каби.Шу нуқтайи назардан қайсики сўзини асли қайси-ки тарзида ёзиш тўғри: сенга-ки, қизимга-ки гапим ўтмагандан кейин .. сўзларида -ки юкламаси чизиқча билан ёзилгани каби.