ҚАЙҒУ
Tasnif: ғам-ғусса', 'дард-алам'. Кўпдан энди дилларда йўқдир қ а й ғ у, нолалар (Зафар Диёр). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қазғу (ДС, 404; Девон, I, 401), қадғу (ПДП, 409; ДС, 402), қайғу (ПДП, 410; ДС, 407) тарзида талаффуз қилинган; ўзбек тилига қайғу шакли етиб келиб, а унлиси ä унлисига алмашган: қайғу > қäйғу. Сўзлашув нутқида бу сўз охиридаги у унлиси и унлисига алмаштирилади: қайғу > қäйғи (Бу сўз охиридаги у унлисининг и унлисига алмашуви туркий тилларда адабий меъёр деб қабул қилинган: КРС, 318; ТРС, 326). Қайғу сўзини чолғу, урғу, туйғу сўзлари билан қиёслашдан кўриниб турибдики, бу от —ғу қўшимчаси билан 'ғам-алам чек-' маъносини англатувчи қаз- феълидан ясалган: қаз— + ғу = қазғу > қайғу. Қадимги туркий тилда бундай феълнинг мавжудлиги Маҳмуд Кошғарий таъкидлаган қазрыды сўзидан кўриниб турибди [Девон, II, 310. Бу сўз асли қазырын- шаклига эга бўлган, -(ы)р қисми кучайтириш маъносини, -(ы)н қисми 'ўзлик' маъносини ифодалаган].