O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙҒУР

Tasnif: қайғу-алам чек-', 'ғам е-'. Қаҳрамон қизнинг фожиали ўлимини эшитганлар ҳаммаси қайғуриб йиғладилар (Жуманиёз Шарипов). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл (Девон, III, 211) 'ғам-алам' маъносини англатувчи қайғу отидан —р қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган: (қаз- + ғу = қазғу > қайғу) + р = қайғур- > қäйғур—. Сўзлашув нутқида бу сўз таркибидаги у унлиси и унлисига алмаштирилади: қайғур- > қайғир—.