ҚАЛИН I
Tasnif: кўндаланг кўлами меъёрдан ортиқ' (ясси нарса ҳақида). [Фосиқ афанди] қ а л и н кўрпача устида савол-жавобга қулоқ солиб ўтирди (Мирзакалон Исмоилий). Бу сўз қадимги туркий тилда қалын тарзида талаффуз қилинган бўлиб (Девон, I, 383; ПАП, 410), кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қалын > қäлин. Қадимги туркий тилда кўп маъноли бўлган бу сифат (ДС, 411: 1. 'многочисленный', 2. 'множе¬ство', 3. 'толстый') ўзбек тилида фақат бир маънони англатади. Бу сифат асли қадимги туркий тилда 'куга- рил—' маъносини англатган қали— феълидан (ДС, 411) -н қўииимчаси билан ясалган бўлса керак. Қирғиз тилида бу сўз калын тарзида талаффуз қилинади, бу ҳол қалин сўзи охиридаги —н қисми қўшимча эканини кўрсатади. Ўзбек тилида бу сифат -н қўшимчаси билан ясалган бўлса, қирғиз тилида -қ қўшимчаси билан ясалган (асли —н ва —қ - бир қўшимчанинг икки кўриниши).