O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЛИН II

Tasnif: никоҳ тўйида қиз учун куёв томонидан бериладиган мол, пул'. У тўй шарт-у шароитлари устида, қ а л и н устида савдолашиб ўтирмай, фотиҳага қўл кўтарди (Мирзакалон Исмоилий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қалыӊ (ПДП, 410: қалынсыз 'без приданного'), қалыӊ тарзида (Девон, III, 382) талаффуз қилинган; ҳозирги қирғиз тилида ҳам бу сўз калыӊ тарзида талаффуз қилинади (КРС, 334). Ўзбек тилига бу сўзнинг қадимги туркий тилдаги қалыӊ кўриниши етиб келган бўлиб, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қалыӊ > қалин. Бу сўз охиридаги —н, —ӊ қисмлари қўшимчага тенг бўлиб, қадимги туркий тилда мавжуд бўлган, лекин луғатларда ўз аксини топмаган қал- || чалы- феълидан от ясаган бўлса керак.