ҚАМРА
Tasnif: ўраб, қоплаб эгалла—'. Коса кўтарган хотин-халаж қозон атрофини қ а м р а 6 о л д и
(Парда Турсун). Маҳмуд Кошғарий луғатида қармашди сузи келтирилиб, 'тортиб олишди' маъносини англатиши айтилган (Девон, II, 257). Бу сўз таркибидаги -ш қисми ' бирга' (кўплик) маъносини ифодалайди, -ма қисми эса кучайтириш маъносини ифодаловчи қўшимча. Демак, қармашды сўзига берилган изоҳга кўра қар- қисми феълга тенг, лекин бундай феъл манбаларда келтирилмаган. Махмуд Кошғарий луғатида келтирилган қарды феъли сувнинг тошишини англатиши айтилган (Девон, III, 198). Ана шу феъл асли кенг маънода қоплаб эгалла-' маъносини англатган бўлса керак. Юқоридаги маълумотлар асосида қамра- феълига қуйидагича изоҳ бериш мумкин: қадимги туркий тилдаги қоплаб эгалла-' маъносини англатган қар- феълидан кучаитириш маъносини ифодаловчи -ма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (КРС, 352: карма- 1. 'хватать ловить'); кеиинчалик рм ундошлари ўрин алмашган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: қар- + ма - қарма— > қамра- > қäмрä-. ЎТИЛда кäрмä- феъли келтирилиб, шевага хос деб белгиланган, ваҳоланки аксинча: қарма- бу сўзнинг асл шакли бўлиб, қамра— шеваларда товуш жиҳатидан ўзгарган шакли.'