ҚАМЧИ
Tasnif: от-уловни юришга ундаш учун ишла — тиладиган дастали ва қайиш тасмали уриш асбоби1. Раис отига қ а м ч и босиб, идора томон кетди (Ойдин). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қамчы тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 335; ДС, 415). Бу от қадимги туркий тилдаги 1 -ур-1 ' калтакла-' маъносини англатган қам- феълидан (Девон, II, 35) -чы қўшимчаси билан ясалган; ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қам— + чы = қамчы > қäмчи. Сўзлашув нутқида бу сўз қамчин шаклида ҳам ишлатилади (унда қам— феълидан —чин қўшимчаси билан ясалган бўлади).