ҚАНДАЙ
Tasnif: белги—хусусият тўғрисидаги сўроқ олмоши. Эй онажоним, қани энди сен ҳам .. ўз ўғлинг- нинг қ а н д а й одам бўлганини кўрсанг (Парда Турсун). Бу сўз эски ўзбек тилида 'қайси' маъносини билдирган қайу сўзининг қадимги туркий тилда юзага келган қан шаклига (ДС, 418: қанда) 'ўхшаш' маъносини ифодаловчи —дай қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: қан + дай = қандай > қäндäй.