ҚАРАШ- I
Tasnif: кўмаклаш-', 'ёрдам бер-'. Қизча онасининг ишларига қ а р а ш а бошлади. Бу сўз қара— феълининг ' маълум бир ишларни бажар—' маъно қиррасидан ' бироз' маъносини ифодаловчи —ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган: қара— + ш = қараш-. Кўплик маъносини ифодаловчи —ш қўшимчаси билан 'бироз' маъносини ифодаловчи —ш қўшимчаси ўзаро омоним; шунга кўра бу қўшимчалар билан ҳосил қилинган сўзлар ҳам омоним бўлади; демак, луғатга булар икки сўз сифатида киритилиши лозим (ЎТИЛда бу омоним сўзлар бир сўзнинг икки маъноси сифатида берилган): қарашди I - ' қарадилар', қарашди II - • ёрдам берди'.