ҚАРДОШ
Tasnif: дўстлик, биродарлик алоқаси билан боғланган', ' бир—бирига жуда яқин'. Оға-ини, қ а р - дошимдан, Барчасидан жудо бўлдим ("Равшан"). Қадимги туркий тил акс эттирилган манбаларда бундай сўз йўқ, қадаш (ПДП, 409; ДС, 401; Девон I, 386) ва қарындаш (ПДП, 412; ДС, 427; Девон, I, 386) сўзлари келтирилган; қардаш (қардеш) сўзи эса ТРСнинг 317- бетида берилиб, ундан ясалишлар келтирилган. Шу луғатнинг 319- бетида қариндаш сўзи ва ундан ясалишлар саналиб, қардаш сўзи ва ундан ясалишларга ҳавола қилинган. Бу маълумотлар қардаш сўзи қарын даш сўзидан кейин, шу сўзнинг товуш жиҳатидан ўзгариши натижасида юзага келганини кўрсатади. Демак, қадимги туркий тилда ' овқат ҳазм қилиш аъзоси', ' ошқозон' маъносини англатувчи қарын сўзидан 'бирга' маъносини ифодаловчи -даш қўшимчаси билан қарындаш сўзи ясалган; кейинчалик ын товушлари талаффуз қилинмай қўйиб (ИРЛТЯ, 38), қардаш шакли юзага келган; ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: қарын + даш = қарындаш > қардаш > қäрдâш. Бу икки сўз кейинчалик маъно жиҳатидан ҳам фарқ- ланган: қардаш - 'бир-бирига жуда яқин дўст', қариндаш — ' туғишган'. Маҳмуд Кошғарий қадимги туркий тилда 1 биродар' маъноси қадаш сўзи билан ҳам англатилганини ва бу сўз 'идиш' (бу ерда 'қорин') маъносини англатган қа сўзидан —даш қўшимчаси билан ясалганини таъкидлайди (Девон, I, 386). Бу изоҳ ҳам қардаш сўзининг қарындаш сўзи асосида юзага келга — нини тасдиқлайди.