O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРМОҚ

Tasnif: балиқ овлашда ишлатиладиган ўткир учли махсус илгак'. Куни билан ўтириб, қ а р м о ғ и г а битта ҳам балиқ илинмабди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ' қоплаб эгалла-' маъносини англатган қар— феълининг (Девон, III, 198) кучайтириш маъносини ифодаловчи -ма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан —ч қўшимчаси билан ясалган (ДС, 428); кейинчалик ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, ч ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қар— + ма = қарма-) + қ =қармақ > қäрм âқ-