O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРҒА

Tasnif: патлари қора ёки ола йирик кўчманчи қуш'. Қ а р ғ а қарғанинг кўзини чўқимас (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қарға тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 401); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган. Бу сўз асли қарр-қарр товушга тақлид сўзидан —ға қўшимчаси билан ясалган бўлса керак: қарр + ға = қаррға > қарға > қäрғä.