ҚАРҒА
Tasnif: ёмонлик тилаб койи-'. Қиз Мирзакаримбойни, .. тўраларни қ а р ғ а д и, уларга ўлим тилади (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли қарға— тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 304). Маҳмуд Кошғарий бу сўзга дойр қизиқарли бир маълумотни келтиради: "Худо қарғаса, қ а р ғ а д и, одам қарғаса, қығады дейилади, бу қарғишларни фарқ қилиш учун биринчисида а билан, иккинчисида ы билан қығады деб талаффуз қилинган (Девон, II, 333). Бу сўзларга берилган изоҳлар бошқача фикрга олиб келади: қарға- сўзининг маъноси проклинать' ('лаънатла-') деб изоҳланган бўлса (ДС, 426), қырға— сўзининг маъноси 'бранить' ('ҳақорат Қил- ) деб изоҳланган (ДС, 445). Маҳмуд Кошғарий қарға— сўзидан ясалган қарғақ сўзи маъносини 'қарғиш' деб, қырға- сўзидан ясалган қырғағ сўзининг маъносини ғазаб' деб изоҳлаган (Девон, II, 333). Кўринадики, бу сўзларнинг ясаш асоси, шунга кўра маъноси ҳам фарқли: қырға- феъли қадимги туркий тилдаги дарғазаб' маъносини англатган қыр сифатидан (ДС 445) ға қушимчаси билан ясалган; қарға- феълининг
таркиб топиши ўзгача. Бу феълни қарғиш сўзи билан (ДС, 426, Девон, I, 428) қиёслашдан кўринадики, қадимги туркии тилда 'лаънатла-' маъносини англатган карығ-
феъли булган, ана шу феълдан кучайтириш маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси билан қарыға- сўзи ҳосил
қилинган’ кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: қарығ + а = қарыға- > қäрғä- >