ҚАТИМ
Tasnif: узунлиги тикилаётган нарса билан ёзилган қўл учи оралиғига тенг'. Қудажон, бемалол бўлса, ўша ҳаворанг ипакдан бир қа т и м беринг (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз эски ўзбек тилида 'парча', ' бўлак' маъносини англатган (ССТТН, И, 6); кейинчалик маънода торайиш, хосланиш воқе бўлиб, фақат ипга нисбатан ишлатиладиган бўлган; асли бу сўз —(ы)м қўшимчаси билан ясалгани шубҳасиз, лекин манбаларда ' қисмларга ажрат—' каби маънони англатувчи феъл ўз аксини топмаган.