ҚАЧОН
Tasnif: қайси вақт ...қ а ч о н керак бўлсам, aйт, югуриб келаман (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қачан тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 409; ДС, 400; Девон, I, 383); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: қачан > қäчâн. Бу сўз асли ' қайси' маъносини билдирувчи қайу сўзи билан (Девон, III, 237) 'вақт', 'пайт' маъносини англатувчи чақ сўзидан (ДС, 139) тузилган бирикмага қадимги восита келишигининг — (ы)н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; — (ы)н қўшимчаси қўшилганидан кейин чақ сўзи охиридаги қ ундоши ғ ундошига алмашган; сўнгра аввал иккинчи бўғиндаги тор унли, кейин ғы товушлари, охири й ундоши талаффуз қилинмай қўйган: (қайу чақ) + ын = қайучақын > қайучағын > қайчағын > қайчан > қачан > қäчâн.