O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАШШАН

Tasnif: сурбет', 'суллоҳ'; 'асов'. Шу ёшга кириб, сендек қ а ш ш а н г болани кўрганим йўқ. Қадимги туркий тилда бу сўз асли қашаӊ тарзида талаффуз қилинган бўлиб, 'паст', 'пасткаш' маъносини англатган (Девон, III, 380). Шу сўз қирғиз тилида ' ялқов', ’ палид' маъносини англатиши таъкидланган (КРС, 363: кашан I). Кўринадики, бу сўз салбий хислатни билдиради-ю, унинг мундарижаси тилдан тилга фарқли бўлади. Товуш жиҳатидан ўзбек тилида бу сўз таркибидаги ш ундоши қатланган (шу усул билан маъно кучайтирилган), а унлилари ä унлиларига алмашган: қашан > қашшан > қäшшäӊ . Қирғиз тилида бу сўзнинг кашан ва кашак шаклларида келтирилиши (КРС, 363) бу сўзлар охиридаги -ӊ , -к қисми қўшимча эканини кўрсатади, лекин бундай ясалишлар учун асос бўлган сўз манбаларда келтирилмаган.