O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАҚША— II

Tasnif: қуриб қоқ бўл-'. Узоқ сувсиз турганидан бочка қуриб, қ а қ ш а б к е т и б д и. Бу феъл эски ўзбек тилида ' қуруқ', ' нами йўқ1 маъносини англатувчи қақ сифатидан (Девон, II, 326) — шы қўшимчаси билан ясалган (КРС, 327: какшы- 'сохнуть, высыхать, пересыхать'); кейинчалик иккинчи бўғиндаги ы унлиси биринчи бўғиндаги унлига уйғунлашиб (ёки —ша қўшимчасига тақлидан) а унлисига алмашган; шундан кейин а унлилари ä унлиларига алмашган: қақ + шы = қақшы- > қақша— > қäқшä-. Бу феъл ЎТИЛда 'зир титра-', 'зор йиғла-' маъносини англатувчи қақша— феълининг маъноси сифатида бериб юборилган.