ҚИНҒИР
Tasnif: қийшиқ'; ' қалб'. Қ и н ғ и р ишнинг қирқ йилдан кейин ҳам қийиғи чиқади (Мақол). Қинғай— феъли билан қиёслашдан маълум бўладики, қинғир сўзи қадимги туркий тилда 'қийшай-' маъносини англатган қыӊ- феълидан -(ы)р сифатдош қўшимчаси билан ҳосил қилинган, маъно тараққиёти натижасида сифатга кўчган; бу сўз асли қыцыр тарзида (Девон, III, 374; ДС, 445) талаффуз қилинган, кейинчалик ӊ ундоши нғ ундошларига алмашган, ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қыӊ— + ыр = қыӊыр > қинғир.