ҚИРМОЧ
Tasnif: овқатнинг пиширилаётганда қозон тагига ёпишиб қолган қолдиғи1. У қозоннинг қотиб қолган қирмочларини қириб йемоқда эди (Садриддин Айний). Бу сўз эски ўзбек тилида 'сидир—' маъносини англатувчи қыр— феълидан —ма қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ч қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (қыр- + ма = қырма) + ч = қырмач > қирмâч.