ҚИСИР
Tasnif: 'бўғоз бўлмай қолган'. "Астағфирулло",
— денг, тўрам! Куни кеча ўзлари қ и с и р ғунажинни бўғоз деб сотдилар (Х.Тўхтабоев). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат қыс— феълининг 'сиқилган ҳолатда сақла—' маъносидан —(ы)р қўшимчаси билан ясалган (ДС, 448); кейинчалик ўзбек тилида ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қыс- + ыр= қысыр > қисир. Маҳмуд Кошғарий бу сифатнинг қадимги туркий тилда ҳомиладор бўлмаган аёлга нисбатан ишлатилишини таъкидлаган (Девон, I, 344). Ўзбек тилида маъно ўзгариши содир бўлиб, қисир сўзи ҳайвонга нисбатан ишлатиладиган бўлган.