
ҚИСҚА
Tasnif: узунлиги меъёрдан оз', 'калта'. Зайнаб қ и с қ а бўй, гўштдор ва оқ танли эди ("Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сифат 'калта қил-' маъносини англатган қыс- феълидан (ДС, 447 : қыс- II) -қа қўшимчаси билан ясалган (ДС, 448); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган : қыс- + қа = > қисқä. ДСда акс этти —
рилишига қараганда бу сифат қадимги туркий тилда асосан қысға шаклида ишлатилган.