O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИСҚАР

Tasnif: бўй ўлчами озай-', 'калталаш—Кун тик келиб, соя қисқард и. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл қысға сифатининг қысра шаклидан (ДС, 447) -р қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик ўзбек тилида ғ ундоши қ ундошига, а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қысға + р = қисғар— > қисқар— > қисқäр—. ДСнинг 447- бетида қисғар- сўзи қис— II сўзига -ғар орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган деб нотўғри таъкидланган.