ҚОБИҚ
Tasnif: нарсанинг устини қоплаб турувчи қатлам ', ' пўстлоқ'. Бу ёнғоқнинг мағзи қобиғидан осон ажралар экан. Бу от асли қадимги туркий тилдаги ' қопла-', 'ёп-' маъносини англатган қабу- феълидан (ДО, 421. қапулуғ ' закрытый, запертый') —қ қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик а унлиси â унлисига, у унлиси и унлисига алмашган: қабу- + қ = қабуқ > қ âбиқ.