ҚОВУШ
Tasnif: бир—бирига ёпиш-, қўшилиш-'. Қўша қаримоққа муҳр босади Ҳаётда икки лаб қ о в у шган бир зум (Ғафур Ғулом). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қап— феълининг 'маҳкам ушла-', 'қучоқла-' маъносидан (ДС, 420) биргалик маъносини ифодаловчи — (ы)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган; қадимги туркий тилдаёқ п ундоши б ундошига алмашган (ДС, 399: қабьнн— 'объединяться, соединяться, сходиться'), бироз кейин б ундоши в ундошига алмашган (ДС, 437: қавьнп—), яна кейинроқ иккинчи бўғиндаги ы унлиси у унлисига алмашиб, қавуш— шакли юзага келган (ДС, 338; Девон, II, 113). Маҳмуд Кошғарий бу сўз таркибида юмшоқ w ундоши қатнашувини ва бу ундошни в ундошига алмаштириш мумкинлигини алоҳида таъкиддайди (Девон, И, 113). Ўзбек тилида бу сўзнинг биринчи бўғинидаги а унлиси â унлисига алмашган: қап— + ыш = қапыш— > қабыш— > қавыш— > қавуш- > қâвуш-.