O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОВУҚ II

Tasnif: чақмоқ учқунидан ўт олдириш учун ишлатиладиган махсус пилик'. Киши .. токчадан сопол лаган билан қ о в у қ н и олиб, чақмоқ суртди. Шам ёқилди (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ' чақмоқ чақиб ёндириладиган пилик' маъносини англатган қaw отидан (Девон, III, 169) эски ўзбек тилида кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(у)қ қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик w ундоши в ундошига, а унлиси â унлисига алмашган: қaw + yқ = қawyқ > қавуқ > қâвуқ И.