O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОЗОН

Tasnif: кирит—1, 'эриш-'. Зор қишлоқда келиб қолган Низомиддинов қишлоқликларнинг ҳур— матини қозонган эди (Сайид Аҳмад). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган сўз ' ковлаб топ—' маъносини англатувчи қаз— феълининг манбаларда акс этмаган ' қўлга кир—' маъносидан кучайтириш маъносини ифодаловчи —ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, II, 290); кейинчалик ғ ундоши талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида а унлилари â унлиларига алмашган: (қаз— + ға = қазға-) + н = қазған— > қазан- > қâзâн-.