ҚОЛДИҚ
Tasnif: ниманингдир ортиб, сақланиб қолган қисми'. Душман қолдиқлари қаршилик кўрсатишни давом эттира берди (Назир Сафаров). Бу сўз эски ўзбек тилида 'ўз жойида тур-' маъносини англатувчи қал- феълининг -ды қўшимчаси билан ҳосил қилинган сифатдош шаклидан —қ қўшимчаси билан ясалган (ССТТН, II, 23); кейинчалик а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (қал- + ды = қалды) + қ = қалдық > қâлдиқ.