ҚОПҚА
Tasnif: дарвоза' (эскирган). Тошкентнинг ўн икки қопқасига борилса, кимнинг ери - Қур- бонҳожининг ери-ку! (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли қап— феълининг 'қопла—', 'ёп—' маъносидан —(у)ғ қўшимчаси билан ясалган отга (Девон, I, 166) кучайтириш маъносини ифодаловчи —а қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 401); ўзбек тилида ғ ундоши қ ундошига, биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: (қап- + уғ = қапуғ) + а = қапуға > қапға > қапқа> қâпқä.