ҚОШ
Tasnif: кўз қовоғи тепасидаги туклар мажмуаси . Кумушнинг қ о ш л а р и чимирилди (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қаш тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 166; ДС, 431); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қаш > қâш.