ҚУЙИ
Tasnif: паст(ки)', 'настда жойлашган'. [Лодаҳо] сувга кириб, қ у й и лабини дарёнинг остига сипит— тириб, юқори лабини сувнинг юзига тутади (Садриддин Айний). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз ПДПда қоду, қоды, қойы шаклларида (413- бет), Маҳмуд Кошғарий луғатида бу сўз изоҳланган ерида қузш (Девон, III, 239), матн ичида қоды (Девон, III, 53) шаклларида, ДСда яна қозм (452— бет) шаклида акс эттирилган. Кўриниб турибдики, бу сўзнинг биринчи бўғинидаги унли асли о бўлган ва у кейинчалик у унлисига алмашган, иккинчи бўғин бошидаги ундош асли з бўлган ва у кейинчалик д ва й ундошларига алмашган; ўзбек тилига бу сўзнинг о унлиси у унлисига, з ундоши й ундошига алмашган ва сўз охиридаги ы унлисининг қатгиқлик белгиси йўқолган шакли етиб келган. Бу сўз охиридаги — ы асли сифат ясовчи қўшимчага тенг, лекин бу ясалишга асос бўлган қисмни изоҳлашга имкон бўлмади.