O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУЙРУҚ

Tasnif: ҳайвон танасининг чиқарув тешиги тепасидан бошланадиган, одатда пастга тушиб турадиган қисми'. Бир балоси бўлмаса, шудгорда қ у й р у қ на қилур (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қузруқ, қудруқ, қудуруқ тарзида талаффуз қилинган (ДС, 463). Кўринадики, бу отнинг дастлабги шакли қузуруқ бўлиб, асли қузи сифатидан -р қўшимчаси билан ясалган феълга (бундай феъл Махмуд Кошғарий луғатида келтирилган қузурған сўзи таркибида аниқ ажралади: Девон I, 473) -(у)қ қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги ы унлиси у унлисига алмашган ва бу унли талаффуз қилинмай қўйган, з ундоши й ундошига алмашган: (қузы + р = қузыр-) + уқ = қузыруқ > қузуруқ > қузруқ > қуйруқ.