ҚУЙҚУМ
Tasnif: суюқликдан ажраладиган чўкинди'. Ингичка трубаларда ҳосил бўладиган қ у й қ у м бора-бора сувни ўтказмай қўяди. Бу от эски ўзбек тилида қуйуқ сифатидан -(у)м қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: қуйуқ + ум = қуйуқум > қуйқум.