ҚУМҒОН
Tasnif: чой қай натиш учун кўзача шаклида ясалган идиш'. Ўчоқнинг оғзида ўтга қўйилган қора қ у м ғ о н вақирлаб қайнайди (Суннатилла Анорбоев). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли 'тўлқинлан-' (сув ҳақида) маъносини англатган қум- феълининг 'қайна-' маъносидан 'такрор' маъносини ифодаловчи -ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -н қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: (қум- + ға = қумға-) + н = қумған > қумғâн.