O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎЛТИҚ

Tasnif: қўлнинг елкага тушган қисми билан гавда учигача бўлган. Қиз сумкасини қўлтиғига суқиб ичкаридан чиқди (Сайид Ахмад). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони бу от асли қолтуқ тарзида талаффуз қилинган (Девон III,363. қолтуқланды); қадимги туркий тилдаёқ бу сўз қолтық шаклида ҳам талаффуз қилинган (ДС 454)' Маҳмуд Кошғарий бу сўзни махсус изоҳланган ерида араб ҳарфлари билан ёзилган сўзнинг иккинчи бўғинида қисқа у товушини кўрсатувчи ҳаракат белгиси қўйилган (Девон,I,440). Демак, бу сўзни қўл оти ва тиқ феълидан таркиб топган деб ўйлаш ҳақиқатга тўғри келмайди. Асли бу қушма сўзнинг иккинчи қисми ту- феълига (ДС, 584: ту- закриват) -ғ қўшимчаси қўшиб ясалган туғ оти билан (ДС, 584: туғ II 1. 'переграда' 2. 'заслонка, задвижка') ифодаланган дейиш ҳақиқатга яқинроқ; шунда қолтуғ сўзи асли 'қўлнинг гавдага тушган ери' маъносини англатгани аён бўлади. Кейинроқ сўз охиридаги ғ ундоши қ ундошига, у унлиси ы унлисига алмашган, сўнгра ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қол+ (ту- + ғ =туғ)= қолтуқ > қолтық > қолтиқ.