O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎНДОҚ I

Tasnif: чақалоқни туғилган заҳоти ўраладиган йўргак'. Бу сизга қўндоқда теккан дард! (М.Бобоев). Бу сўз эски ўзбек тилида 'маълум сатҳдан жой ол-' маъносини англатувчи қон- феълидан -(у)т қўшимчаси билан ясалган отга (ДС, 456) кичрайтириш маъносини ифодаловчи —(а)қ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, шунинг оқибатида н овоздор ундошидан кейин келиб қолган т жарангсиз ундоши д жарангли эшига алмашган, сўнгра н ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қон— + ут = қонут) + ақ = қонутақ > қонтақ > қондақ > қондâқ.