O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎНОҚ

Tasnif: бирор кишининг уйида тўхтаган йўловчи', 'меҳмон' (эскирган). Қори афандим, қ ў н о ғ им и з Гулчеҳрахонимни зериктириб қўймайлик (Назир Сафаров). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ' маълум бир сатҳдан жой ол-' маъносини англатувчи қон- феълидан -(у)қ қўшимчаси билан ясалган (Девон, I, 365; ДС, 456); кейинчалик иккинчи бўғиндаги у унлиси а унлисига алмашган (ССТТН, II, 94); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: қон- + уқ = қонуқ > қонақ > қонâқ.