ҚЎНҒИЗ
Tasnif: қобиғи қаттиқ ҳашарот'. Қоронғилик ичидан кеча қ ў н ғ и з и гўнгиллаб учиб, ўзини чироққа урди (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қоӊуз тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 375; ДС, 456; КРС, 403); ўзбек тилида ӊ ундоши нғ ундошларига, у унлиси и унлисига алмашган: қоӊуз > қонғуз > қонғиз.