ҚЎНҒИРОҚ
Tasnif: силкитганда тили деворига урилиб садо чиқарадиган, тўнтарилган конуссимон металл асбоб'. Бўйинларига осилган қўнғироқларини оғир жаранглатиб туялар ўтади (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от қонур—қоӊур товушга тақлид сўзидан —а қўшимчаси билан ясалган феълга -ғу сифатдош қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; -а қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, III, 411 : қоӊрады) : (қоӊур + а = қоӊура-) + ғу = қоӊурағу > қонрағу (Девон, III, 397). Ўзбек тилига бу сўз иккинчи бўғинидаги у унлиси сақланиб, и унлисига алмашган ҳолда, охиридаги у унлиси талаффуз қилинмай, бу унлидан олдинги ғ ундоши ӊ ундошига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига, ӊ ундоши нғ ундошларига алмашиб етиб келган: (қоӊур— + а = қонура—) + ғу = қоӊурағу > қоӊурағ > қоӊирағ > қонғирâқ.