O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎПОР

Tasnif: ер бағридан суғуриб ол-1. Йўлчи ернинг тош бағрини ёриб, тўнка қўпоради (Ойбек). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз 'кўтарил—', 'тик тур— маъносини англатувчи қоп- феълига -(у)р орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган: қоп— + ур = қопур— (ПДП, 414; Девон, II, 75; ДС, 457). Қадимги туркий тилдаёқ бу сўз қопар- тарзида ҳам талаффуз қилинган (ПДП, 414); ўзбек тилига ана ту шакли а унлиси â унлисига алмашган ҳолатда етиб келган: қопур- || қопар- > қопâр-.