ҚЎРА
Tasnif: ташқи таъсирдан сақлаш учун атрофи шох—шабба, панжара кабилар билан ўралган жой'. [Ўғри] ярим тунда бир эмас, саккизта қ ў р а г а тушиб, ҳамма молни қийратиб кетди /Парда Турсун). Бу от қадимги туркий тилда мавжуд бўлиб, 1 иҳота қил-' маъносини англатган қор— феълидан эски ўзбек тилида —а қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган: қop- + а = қора > қорä.