O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎРҒОН

Tasnif: атрофи девор билан иҳоталанган жой', ' қалъа'. Ғиждувон қўрғонининг шарқи шамол ва ғарб томонларидан чиқаётган гулгула товуш ҳа— вони тўлғатмоқда эди (Садрқлдин Айний). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли 'қўриқла-' маъносини англатувчи қоры- феълининг кучайтириш маъносини ифодаловчи -ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан -н қўшимчаси билан ясалган; қўшимча қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси â унлисига алмашган: (қоры— + ға = қорыға-) + н = қорыған > қорған > қорғâн. ДСда қорыған сўзи мўғилча деб белгиланган (458- бет).