
ҚЎЧҚОР
Tasnif: бичилмаган эркак қўй'. Икки қ ў ч қ о р н и н г боши бир қозонда қайнамас (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от ДСда қочуқар, қочқар, қочқар шаклларида келтирилган (451— бет); Маҳмуд Кошғарий махсус изоҳлаган ерида бу сўзни қочқар тарзида келтирган (Девон, III, 392), бошқа ерида қоч шаклида келтириб, "Бу ўғизча. Асли қочуқар" деб таъкидлайди. Ҳақиқатда, қоч сўзи ДСда 'баран' ('қўй') деб таърифланган (451- бет). қочқар сўзи асли ана шу қоч отига -(у)қ қўшимчасини қўшиб ясалган сифатдан —а қўшимчаси билан ясалган феълга -р қўшимчасини қўшиб ясалган; қадимги туркий тилдаёқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, сўнгра н ундоши қ ундошига алмашган; ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: ((қоч + ун = қочун) + а = қочуқа—] + р = қочуқар > қочқар > қочқар > қочқâр.