ҚЎШ
Tasnif: бир-бирига бириккан икки (нарса)', 'жуфт'. Эр-у хотин — қ ў ш қўкиз (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли маъно тараққиёти натижасида ' бирлаштир—' маъносини англатувчи қош— феълидан (ДС, 460) ўсиб чиққан; бу сўз дастлаб қо:ш тарзида талаффуз қилинган бўлиб (ДС, 460), қадимги туркий тилдаёқ о: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган.