ҚЎШИН
Tasnif: қуролли кучлар бирлашмаси'. Қ ўшинларимиз қарши ҳужумга ўтдилар (Абдулла Қаҳҳор). Бу от эски ўзбек тилида 'бирлаштир—' маъносини англатувчи қош— феълидан —(у)н қўшимчаси билан ясалган (ССТТН, II, 84; КРС, 412); кейинчалик у унлиси и унлисига алмашган: қош— + ун = қошун > қошин.