O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚЎҒИРМОЧ

Tasnif: қовурилган буғдой'. Наврўз кирар- да .. кўп жойда ўрик қайнатилади, қўғирмоч қовурилади (Музайяна Алавия). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли ' қизиган қозонда кафтгир билан айлантириб бироз пишириб ол—' маъносини англатган қоғур- феълидан (Девон, II, 85) — ма қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш (' бироз') маъносини ифодаловчи -ч қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, I, 454); кейинчалик ўзбек тилида иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига, учинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: (қоғур— + ма = қоғурма) + ч = қоғурмач > қоғирмâч.