O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АБАДИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли ъabadiyyat(un) шаклига эга (АРС, 21); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб, уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: ъabadiyyat -> абадийат (абадият). Бу сўз асли 'поёни йўқ бўлди' маъносини англатувчи ъabada феълининг (АРС, 21) I боб масдари ъabad(un) сўзидан (УАЯ, 568) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'абадийлик', 'мангулик' каби маънони англатади (^ТИЛ, I, 21).