АБЛАҲ
Tasnif: Бу арабча сўз ъablahu шаклига эга (АРС,
85); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб, сўз охиридаги u унлисини ташлаб қабул қилинган: ъablahu —> аблаҳ. Бу сўз асли аҳмоқ бўлди , 'нодон бўлди' маъносини англатувчи baliha феълидан
(АРС, 85) ҳосил қилинган сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'аҳмоқ', 'нодон' маъносини англатади; худди шундай маънони англатиши ТжРСда (15) ва ПРСда (4) ҳам айтилган. Ўзбек тилида бу сифат 'аҳмоқ маъноси
билан деярли ишлатилмайди, балки маъно тараққиёти натижасида юзага келган 'қабиҳ', 'разил маъносини англатиш учун ишлатилади; демак, бу сўз ўзбек тилида янги луғавий мундарижа касб этган. Аблаҳ сўзининг
худа,и шу янги маъноси асосида аблаҳлик, аблаҳларча сўзлари ҳосил қилинган. ЎТИЛда (I, 22) аблаҳ, аблаҳлик, аблаҳларча сўзларини икки маъноли деб изоҳлаш ўринли бўлмаган, чунки бу сўзлар иккинчи деб белгиланган маънонигина англатиш учун хизмат қилади.